Australian Open ғолибаси маълум бўлди
Даниялик Каролина Возняцки теннис бўйича Австралия Очиқ чемпионати финалида руминиялик Симона Халепни мағлубиятга учратди.
Баҳс 2 соату 53 дақиқа давом этди ва 7:6 (7:2), 3:6, 6:4 ҳисобида якунланди. Халеп ҳал қилувчи сетда 4:3 ҳисобида олдинда бораётганди, бироқ кейинчалик қаторасига уч геймда имкониятни бой берди. Ҳар икки теннисчи қиз ҳам учрашув давомида шифокорлар хизматидан фойдаланди.
27 ёшли даниялик теннисчи ўз фаолиятида биринчи марта «Катта дубулға» мусобақасида ғалаба қозонди, бунга қадар у икки бора финалда мағлуб бўлганди: 2009 ва 2014 йилда АҚШ Очиқ чемпионатида. Душанба куни Возняцки Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) рейтингида биринчи ўринни эгаллайди ва Халепни ортда қолдиради.
Якшанба куни бўлиб ўтадиган эркаклар ўртасидаги финалда швейцариялик Рожер Федерер ва хорватиялик Марин Чилич куч синашади.
Мавзуга оид
20:38 / 28.01.2024
Синнер Медведев билан баҳсда камбэк қилиб, Australian Open ғолибига айланди
13:45 / 26.01.2024
Australian Open'да сенсация. Синнер Жоковичнинг Мелбурндаги 2195 кунлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди
19:32 / 30.01.2022
Australian Open. Драматик финалда Надаль супер камбэк эвазига Медведевни мағлуб этди
19:10 / 28.01.2022