Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Россияга қарши санкция сиёсати бундан кейин ҳам кучайиб боради.
У АҚШ томонидан Россияга қарши янги санкциялар жорий этилишига изоҳ бериб, бу ҳақда Facebook’даги саҳифасида ёзди.
«АҚШ Молия вазирлигининг Россияга қарши санкция рўйхатини янада кенгайтириш бўйича қарорини маъқуллайман. Бу ушбу давлатнинг Украинага нисбатан тажовузкорлиги туфайли юз берди. Давосда америкалик раҳбарлар билан учрашувларим менда шундай ишонч уйғотмоқдаки, Россияга қарши санкция сиёсати фақатгина кучайиб боради. Бу Украина ўз ҳудудий яхлитлигини тўла тикламагунга қадар давом этади», - дея ёзган Порошенко.
26 январь куни АҚШ Украинадаги вазият туфайли Россияга қарши санкцияларни кенгайтиргани хабар қилинди.

















