Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Сурия ҳудудларини эгаллаб олмоқчи эмас – Эрдўған
Фото: Yasin Bulbul/Pool
Туркиянинг Суриядаги “Зайтун шохи” ҳарбий операциясидан мақсад Сурия ҳудудини эгаллаб олиш ҳисобланмайди, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
“Биз Сурия ерларини эгаллаб олмоқчи эмасмиз, бироқ ҳозирда Туркияда бўлган 3,5 млн қочқинга ватанларига қайтишда ёрдам бермоқчимиз”, деб айтган Эрдўған.
Эрдўғаннинг айтишича, маҳаллий аҳоли турк ҳарбийларига уларнинг келиши билан минтақада “хавфсизлик ўрнатилиши” учун миннатдорлик билдирмоқдалар. Туркия раҳбарининг таъкидлашича, Африндаги операция Суриядаги тинч аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. “Зайтун шохи” операциясига қаршилар “минтақадаги террорчиларнинг фаолиятига кўз юммоқдалар”, деб айтган Эрдўған.
Туркия 20 январда Африндаги курд тузилмаларига қарши “Зайтун шохи” операциясини бошлади.
Мавзуга оид
09:51
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
22:54 / 25.04.2026