Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ғарбга яширинча таъсир ўтказмоқчи - МРБ раҳбари
Фото: AP
АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Майк Помпеонинг маълум қилишича, Хитойнинг Ғарбга яширин тарзда таъсир кўрсатишга уриниши, худди Россиянинг «қўпорувчилик фаолияти» каби муҳим нарсадир. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар бермоқда.
Помпеонинг фикрига кўра, Хитойда бундай махфий ҳаракатларни амалга ошириш учун Россиядан кўра кўпроқ имкониятлар бор.
«Биз АҚШдан маълумот ўғирлаш, АҚШга жосуслар – Америкага қарши Хитой ҳукуматига ишлайдиган одамларни жўнатишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларни кузатмоқдамиз», - дея таъкидлаб ўтди МРБ раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МРБ раҳбари КХДРнинг АҚШга эҳтимолий зарбаси муддати ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
13:42 / 05.05.2026
АҚШ ва Эрон Форс кўрфазида янги ҳужумлар бошлади
09:26 / 05.05.2026
Вашингтондаги Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, ярадор бор
08:23 / 04.05.2026