22:00 / 31.01.2018
7079

Миши Батшуайи «Боруссия»га ўтди

Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Миши Батшуайи Дортмунднинг «Боруссия» клубига ижара асосида ўтди. Немис клуби ушбу футболчини жорий мавсум якунига қадар ижара олгани ҳақида эълон қилди.

Жорий мавсумда ушбу 24 ёшли бельгиялик футболчи Англия Премьер-лигасида атиги 2 гол урди.

Ушбу футболчи «Боруссия»-«Арсенал»-«Челси» жамоаларининг ўзаро рокировкаси доирасида Германияга келди. Рурлар клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг «Арсенал»га ўтиши туфайли, «Арсенал» ўз ҳужумчиси Оливье Жируни «Челси»га берди. Миши Батшуайи эса Обамеянг ўрнига «Боруссия»га борди.

Top