Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри прокурори ўз лавозимидан бўшатилди
Фото: CA-News
Олмаота шаҳри прокурори Габит Миразов интизомий қоидабузарликни содир этгани учун ўз лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Қозоғистон бош прокуратурасига таяниб маълум қилинган.
Шунингдек, кузатув фаолиятини тегишлича ташкиллаштирмаганлик, жиноий жараёнда йўл қўйилган тизимли қоидабузарликлар, давлатнинг манфаатларини носамарали тақдим қилганлик учун Ақтўбе вилояти ва Жанубий Қозоғистон вилояти прокурорлари ўринбосарлари Данияр Сиздиков ва Абил Кожахметов ишларидан бўшатилганлар.
Шунингдек, Ақтўбе, Оқмола, Шимолий Қозоғистон вилояти прокурорлари, Павлодар, Олмаота, Қизилўрда, Атирау, Манғистау вилоятлари прокурорлари ўринбосарлари, Тараз ва Қарағанда шаҳарлари прокурорлари турли интизомий жавобгарликка тортилганлар.
Бош прокуратурада таъкидланишича, ушбу қарорлар прокуратуранинг 26 январдаги йиғилиши натижаларига кўра қабул қилинган. Шунингдек, жиноий ва фуқаролик жараёнларида қонунчиликнинг таъминланишида, жиноий жазоларни ижро этиш соҳасида сезиларли камчиликлар аниқланган.
Мавзуга оид
18:06 / 03.02.2026
2029 йилги қишки Осиё ўйинлари Қозоғистонда ўтказилади
16:44 / 15.01.2026
Халқаро Жаутиков олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 14 та медал қўлга киритди
15:18 / 01.12.2025
Олмаотада оғир аҳволга тушиб қолган бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
10:09 / 23.10.2025