Жаҳон | 09:33 / 01.02.2018
7159
2 дақиқада ўқилади

Toyota 645 минг автомобилини қайтариб олмоқда 

Фото: AP Photo/David Zalubowski

Toyota компанияси машиналаридаги хавфсизлик ёстиқчалари билан юзага келган муаммо сабабли бутун дунё бўйлаб  645 мингтага яқин автомобилини қайтариб олмоқда. Бу ҳақда компаниянинг АҚШдаги филиали баёнотида айтилган. 

2015 йил май ойидан 2016 йил март ойигача ишлаб чиқарилган Toyota Prius седани ҳамда Lexus RX ва Lexus NX кроссоверлари қайтариб олмоқда. 

Toyota’да таъкидланишича, бу моделлардаги носозлик туфайли қисқа туташув юз бериши ва бунинг оқибатида хавфсизлик ёстиқчалари авария вақтида очилмай қолиши мумкин. Бу носозлик хавфсизлик ёстиқчаларидаги муаммо сабабли можаро марказида қолган Takata фирмасининг хавфсизлик ёстиқчалари билан боғланмаган. Toyota носозликни бепул бартараф этишни ўз зиммасига олди. Компанияга ушбу носозлик туфайли бирор кор-ҳол юз бергани маълум эмас.

Toyota январда Takata хавфсизлик ёстиқчаларидаги муаммолар сабабли Шимолий Америкадан 600 мингдан кўпроқ автомобилини қайтариб олишга мажбур бўлганди. Бу муаммо сабабли хавфсизлик ёстиқчалари авария вақтида тўғри очилмай, автомобилдаги одамларга металл бўлакларини отиши мумкин бўлган.

Мавзуга оид