Жаҳон | 15:00 / 01.02.2018
16925
2 дақиқада ўқилади

Туркманистонда бензин 50 фоизга қимматлашди

Туркманистонда бензин 1 февралдан 50 фоизга қимматлашди. Эндиликда 95-бензиннинг бир литри 1,5 манат туради (бунга қадар – 1 манат), 92 эса – 1,35 манат. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.

Мамлакатдаги расмий айирбошлаш курси – 1 доллар учун 3,5 манат.

Туркманистонда бензин ҳаттоки 50 фоизга қимматлашгани билан ҳам МДҲдаги энг арзонлардан бири бўлиб қолмоқда. Масалан, расмий айирбошлаш курси бўйича 95-бензин литри тахминан 42 цент, 92 литри эса – тахминан 38 цент туради.

Туркманистон узоқ йиллар давомида жаҳондаги бензин нархи энг арзон бўлган давлатлардан бири эди. Мамлакат биринчи президенти Сапармурод Ниёзов даврида бензин, долларга ҳисоблаганда, бир литр учун 2 цент турган.

Кейинги президент Гурбангули Бердимуҳамедов 2007 йилда ҳокимият тепасига келиб, бу борада қатор ўзгаришларни амалга оширди. 2008 йилда туркман ҳайдовчилари учун бепул бензин лимитлари жорий этилди. Бундан ташқари, мамлакатда бензин учун нарх жуда арзон бўлган, ҳар бир автомашина эгаси давлатдан ойига 120 литр бензинни бепул олган. Бепул бензин даври олти йил давом этди ҳамда 2014 йилда бекор қилинди.

Мавзуга оид