Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда террорчилик ячейкаси раҳбари ушланди, у Фарғона водийсида одам ёллаш бўйича плацдарм ташкил этгани айтилмоқда
Фото: РИА "Новости"
Қирғизистонда яширин террорчилик ячейкаси етакчиси қўлга олинди, у одамларни ёллаш билан шуғулланган. Бу ҳақда «Интерфакс» Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
«Аниқланишича, қўлга олинган шахс яширин ячейкани ташкил этган ва унга бошчилик қилган. У жиноий фаолиятни амалга ошириш учун сохта ҳужжатлардан, жумладан Қирғизистон фуқароси паспортидан фойдаланган. Шунингдек, халқаро террорчилик ташкилотлари раҳбарлари кўрсатмасига биноан Фарғона водийсида одамларни ёллаш бўйича плацдарм ташкил қилган», дея хабар беришган Қирғизистон МХДҚдан.
Таъкидланишича, қўлга олинган шахс экстремистик жиноятлар учун халқаро қидирувда бўлган.
Мавзуга оид
18:42 / 08.05.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
07:40 / 07.05.2026
Қирғиз-тожик-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси тақдим этилди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
18:24 / 29.04.2026