Сир эмаски, ҳар бир халқда, ҳар бир элатда ўзига хос иримлар бор. Улар асрлар оша одамлар шуурига жойлашиб, ҳақиқат тусини олган. Бу борада ўзбек халқи ҳам “бой хазина”га эга. Айниқса, мунажжимлар, фолбинлар, жин чалишлар, иссиқ-совуқ масалаларидаги қарашларимиз ҳақиқат ва ёлғонга қоришиқ бўлиб кетган. Ўзбекистон мусулмонлар идораси мана шу масалалар юзасидан фуқаролар томонидан йўлланган саволларга Қуръон оятлари ва ҳадислар мисолида аниқ маълумотлар келтиради ва айни ҳақиқатни баён этади.
1-ҳақиқат. Мунажжимлар туғилган ой, кун башоратига, фолбинлар сўзига ишонган киши гуноҳкор бўлади
Мунажжимлар ғайбни билишни даъво қилишади. Ғайб илми фақат Аллоҳ таолога хосдир:
“(У) ғайбни билувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирор кимсани хабардор қилмас” (Жин сураси, 26).
Ҳадиси шарифда: “Кимки башоратчи ёки фолбиннинг олдига борса ва у айтган нарсани тасдиқласа, шубҳасиз, у Муҳаммад (алайҳиссалом)га тушган нарсага куфр келтирибди”, дейилган (Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ривоятлари).
2-ҳақиқат. Фол кўрувчилар жинлар билан ишлайди
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Фолбинларнинг баъзида ҳақ гапни айтиб қолишларининг сабаби шуки, жин гапларни ўғринча олиб, фолбиннинг қулоғига қуяди. Фол кўрувчи унга юзта ёлғон аралаштириб гапиради”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Фолбинларнинг гапларига ишониш куфрдир (Аллоҳ асрасин).
3-ҳақиқат. Дуохонларга бориб “иситиш” йўли билан муҳаббатга эришиш мумкин эмас
Иситиш, совутиш, фол Ислом динида ҳаром қилинган амаллардандир.
Ким иситсам фалончи мени яхши кўриб қолади, деб ўйлайдиган бўлса хато қилади. Меҳр-муҳаббатга иситиш билан эмас, балки Аллоҳ таолодан қўрқиш билан эришилади (“Равоиъул баён”, “Нафъул муфтий”).
4-ҳақиқат. Жинлар қасос олади ва улар таъсиридан сақланиш мумкин
Жинларни инсонлар кўра олмайди. Чунки улар жуда латиф ва тезда ўзгара олиш қобилиятига эгадир. Киши билмаган ҳолида қайноқ сув сепиб юбориб, бавл қилиб ва ҳоказо ишлар билан уларга озор етказганида жинлар унга зарар бериш билан интиқом олади.
Жинлардан сақланишнинг йўли эҳтиёткорликдир. Улар кўпинча шомдан кейин, яъни қоронғи тушаётган маҳалда чиқишади, нажосат, ахлатхоналарда озиқланади. Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар:















