Қозоғистон иқтисодий эркинлик рейтингида Марказий Осиёдаги етакчига айланди
Қозоғистон иқтисодий эркинлик рейтингида (Index of Economic Freedom) Марказий Осиё давлатлари орасида етакчига айланди. Американинг Heritage Foundation тадқиқот институти экспертлари Қозоғистонни рейтингнинг 41-поғонасига жойлаштиришди.
Марказий Осиё мамлакатларидан: Қирғизистон 78-ўринда, Тожикистон 106-, Ўзбекистон 152-поғонада ва Туркманистон 169-ўринда.
Эслатиб ўтамиз, иқтисодий эркинлик индекси ўнта кўрсаткич бўйича баҳоланади: мулк ҳуқуқи ҳимояси, коррупция, фискаль эркинлик, ҳукумат иштироки, тадбиркорлик эркинлиги, меҳнат эркинлиги, монетар эркинлик, савдо эркинлиги, инвестициялар, молиявий эркинлик.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳонгконг қаторасига 24-йил эркин иқтисодиёт бўйича жаҳонда тенгсиз бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:31 / 14.11.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024