Американинг янги доктринаси америкалик дипломатларга куч позициясидан гапириш имконини бериши керак. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Патрик Шэнахан маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Биз ҳар куни Мудофаа вазирлигида ўзимиздан сўраймиз: «Дипломатларимизга улар ҳар доим куч позициясидан гапириши учун қандай дастакни беришимиз мумкин?» Миллий ядро доктринаси билан тўғридан-тўғри қўллаб-қувватланган миллий мудофаа стратегияси – бизнинг жавобимиз», - дея айтиб ўтди Шэнахан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россияни қурол-яроғлар устидан назорат бўйича битимларни бузишда айблаганди.















