12:17 / 05.02.2018
18818

Болға билан “сийланган” меҳмон

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 1 январь куни соат 20:00ларда Чирчиқ шаҳрида 8-микрорайон 55-уйда яшовчи, уй бекаси, 1975 йилда туғилган Е.Д. уйида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган таниши, шу микрорайонда яшовчи, 1980 йилда туғилган Е.Х.нинг бошига болға билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Е.Х. касалхонага ётқизилган. Е.Д. ушланган.

Top