Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ливан билан чегарада янги девор қурмоқчи
Исроил Ливан билан чегарада ажратувчи девор қурмоқчи. Бу ҳақда Ливан президенти Мишель Ауннинг БМТнинг Ливан бўйича координатори Перниль Кардель билан учрашувидан кейинги баёнотида айтилган.
“Исроил яқинда “мовий чизиқ”нинг (БМТ томондан тан олинган, Исроил ва Ливан ўртасидаги чегара) шарқий ва ғарбий секторларида ажратувчи девор қуриш учун инфратузилма яратишни бошлади”, деб айтган Аун.
“Ливан “мовий чизиқ” Ливан ва Фаластин ҳудудлари ўртасидаги халқаро чегарага мос келмайди, деб ҳисоблайди”, деб қўшимча қилган Ливан раҳбари.
Исроил Ливан чегарасида бетон девор қуришни 1948 йилда бошлаган ва ҳанузгача ўз турар жойлари атрофида мудофаа чизиғини яратиб келади.
Исроилда фаластинлик жангарилар йўлида тўсиқлар барпо этиш террорга қарши курашишнинг энг самарали воситаларидан бири деб ҳисобланади ва уни “хавфсизлик тўсиғи” деб аташ маъқул кўрилади.
Мавзуга оид
09:25
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
13:33 / 17.06.2026
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
19:23 / 16.06.2026
АҚШ-Эрон келишуви Нетаняҳу ва Трамп ўртасида келишмовчиликка олиб келмоқда
18:52 / 16.06.2026