Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Матиз»даги газ баллони портлаши натижасида икки киши вафот этди
2018 йил 02 февраль куни соат тахминан 22:30да Бухоро вилояти, Когон туманида жойлашган “ZELIC OIL GAZ” МЧЖга тегишли автомобилларга газ қуйиш шохобчаси олдида “Матиз” русумли автомашинанинг газ баллони портлаши натижасида автомашинада бўлган 2 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олиб вафот этган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажаралиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши одам ўлишига сабаб бўлса) жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
16:29 / 24.04.2026
“Бухоро бўйича алоҳида йиғиламиз” – Маданий мерос агентлиги Бухоро этнотуристик маркази ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди
20:10 / 18.04.2026