16:00 / 07.02.2018
8319

АПЛда ой мураббийлигига 7 номзод даъвогар

Англия премьер-лигасининг январь ойидаги энг яхши мураббийи 7 номзод ичидан мухлислар овоз бериши йўли билан аниқланади.

Булар Карлуш Карвальял («Суонси»), Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Эдди Хау («Борнмут»), Юрген Клопп («Ливерпуль»), Жозе Моуриньо («МЮ»), Дэвид Мойес («Вест Ҳэм») ва Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм»).

Қайд этиш керакки, бунгача 4 ой давомида «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола ойнинг энг яхши мураббийи бўлганди. Аммо ўтган ойда у ва жамоа премьер-лига доирасидаги 5 ўйиндан иккитасида очко йўқотди - «Ливерпуль»га қарши ўйинда мағлубият (3:4) ва «Бёрнли»га қарши ўйинда дуранг (1:1). Январь ойининг энг яхшиси бўлиш учун эса асосий номзод «Борнмут» устози Эдди Ҳау бўлиб қолмоқда. Жамоа январь ойидаги 5та ўйинда 3 ғалаба ва 2 дурангга эришди, айниқса «Арсенал», «Челси» ва «Сток Сити»га қарши ўйинлардаги ғалабалар эвазига жамоа 19-ўриндан 9-ўринга кўтарилди.

Top