08:12 / 07.02.2018
11838

Македония ўз номини ўзгартиришга тайёр

Фото: Boris Grdanoski/AP

Македония бош вазири Зоран Заевнинг маълум қилишича, мамлакат Греция билан давом этаётган можаро туфайли ўз расмий номини ўзгартиришга тайёр. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Македония ва Греция биринчисининг номи туфайли анчадан бери баҳсда бўлиб турибди. Греция республика номини ўзгартиришни талаб қилмоқда, бу Грециянинг Македония вилояти билан уни адаштирмаслиги учун лозимлиги айтилади.

«Мен Греция билан музокаралар муваффақиятли бўлишини хоҳлайман. Биз географик номга аниқлик киритишга тайёрмиз», - дея айтиб ўтди Заев.

Агентликнинг кўрсатишича, ҳар икки давлат дипломатлари эҳтимолий ном сифатида Шимолий Македония, Янги Македония ёки Юқори Македония вариантларини кўриб чиқиши мумкин.

Top