Нурмагомедов Фергюсон ҳақида: бошқа иложим ҳам йўқ
Аралаш услуб (UFC) бўйича россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедов америкалик Тони Фергюсон билан чемпионлик камари учун кутилаётган жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мен учун бу қизиқ. У билан жангга худди ўлимга чиққандек чиқаман. Менинг бошқа иложим ҳам йўқ. Бу жанг иккимиздан қайси биримиз кучли эканини кўрсатиб беради», - дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради «Известия» газетаси.
Шунингдек, россиялик рақибига тўғри баҳо бераётганини маълум қилди.
«Бироқ, унинг ингичка белини ушлаб олганимда, у ҳеч нарса қила олмайди. Кўплар у партерда кучли экани, тирсаклари билан зарба беришда жуда хавфли эканини айтишмоқда. Лекин мен ҳам аввал ҳеч ким кўрмаган кўплаб нарсаларни кўрсатиб беришим мумкин. Бу бизнинг қарама-қаршилигимизни анча қизиқ қилади.
Менинг ўзим бу жангни жуда кутмоқдаман. Керакли вазнга эришиш учун машғулотларни тезроқ якунлашга ҳаракат қиламан, шундан сўнг уни мағлубиятга учратаман», - дея қўшимча қилиб ўтди Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг Нью-Йоркда 7 апрель куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:33 / 15.08.2024
Ҳабиб Нурмагомедов Россия солиқ идоралари олдидаги барча қарзларини ёпди — ОАВ
21:04 / 06.08.2024
Россияда Ҳабиб Нурмагомедовнинг мол-мулки хатланди
02:47 / 22.10.2023
UFC 294. Хамзат Чимаев Камару Усманни мағлубиятга учратди, Ислам Махачев 1-раунддаёқ Волкановскини нокаутга учратди
21:45 / 08.04.2023