15:13 / 07.02.2018
25657

Тайвандаги кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар сонига аниқлик киритилди

Фото: CNA

Тайванда юз берган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони олти кишига етди, 256 инсон турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда мамлакат Марказий ахборот агентлиги ёнғин бошқармаси маълумотларига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, яна 88 киши бедарак йўқолган, деб баҳоланмоқда.

Айни дамда фожиа юз берган туманда қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тайванда юз берган кучли зилзила оқибатида 200 дан кўпроқ одам жабр кўргани хабар қилинганди.

6 февралда Тайваннинг Хуалянь уездида маҳаллий соат билан 23.50да (Тошкент вақти билан соат 20.50да) 6,5 магнитудали кучли зилзила юз берди. Зилзила ўчоғи 11 км чуқурликда бўлган. Хитой сейсмологик маркази бу зилзиладан кейин магнитудаси 4,5 дан юқори бўлган камида 5 та ва 5,2 дан юқори бўлган 2 та афтершок қайд қилган.

Top