Американинг Tesla компанияси ўз тарихида рекорд даражадаги чорак зарарига эга бўлди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, компания зарарлари 2017 йилнинг тўртинчи чораги якунлари бўйича 675 млн долларни ташкил қилди. Бир йилдаги умумий дефицит 1,96 млрд долларга тенг бўлди.

Tesla асосчиси Илон Маск ва Tesla молиявий директори Дипак Ахужининг таъкидлашича, 2018 йилда операцион даромад барқарор ижобий даражага чиқиши керак.