Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда тез ёрдам пуллик бўлади
Қирғизистонда шошилинч тиббий ёрдам пуллик бўлади. Бугун мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъат йиғилишида ушбу таклиф муҳокама этилди.
Мажбурий тиббий суғурта фонди раҳбари Марат Калиевнинг сўзларига кўра, беморларни олиб ўтиш учун жуда катта маблағлар сарфланмоқда.
«Олиб ўтишни пуллик қиладиган пайт келди. Албатта, шошилинч тиббий ёрдам хизматлари бепул бўлиб қоладиган фуқароларнинг алоҳида тоифаси сақланиб қолади. Хорижда ҳеч ким «тез ёрдам»ни шунчаки чақирмайди, сабаби бунинг учун пул тўлаш кераклигини билишади», - дея маълум қилди Марат Калиев.
У янгиликни минтақаларда жорий этишни бошлаш таклифи билан чиқди, у ерда чақириқлар сони нисбатан камроқ экани айтилди. Соғлиқни сақлаш вазири Талатбек Ботиралиев унинг фикрига қўшилиб, «соғлиқни сақлашда ҳар доим пул етишмаслигини» билдирди.
Мавзуга оид
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026