«Тўрт эшикли» Ravon’нинг рестайлинг версияси Россияда жорий йилда тақдим этилади.

R4 модели Россия бозорида 2016 йилнинг кузида тақдим этилган бўлиб, Chevrolet Cobalt’нинг янгиланишдан аввалги версияси эди. Ravon брендининг Россия учун барча автомобиллари каби, уни ҳам Ўзбекистонда ишлаб чиқаришади. Жорий йилда R4 янгиланиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. «Колёса.ру» портали маълумотларига кўра, «тўрт эшикли»нинг рестайлингли версияси Россия премьераси Москва автосалони доирасида бўлиб ўтади. У 2018 йилнинг август ойи охирларида очилади. 

Ravon 4'нинг амалдаги версияси
Фото: Колеса
Ravon 4'нинг амалдаги версияси
Фото: Колеса
Ravon 4'нинг амалдаги версияси
Фото: Колеса

Седаннинг янгиланган версия ҳақида батафсил маълумотлар ҳозирча йўқ. Янгиланган модель Chevrolet маркаси остида 2015 йилнинг охирларида Бразилияда илк бор тақдим этилган. «Тўрт эшикли» бошқа бамперлар, чироқлар ва орқа фонарлар, радиаторнинг ўзга панжарасига эга бўлди. 

Ravon 4'нинг янгиланган версияси
Фото: Колеса
Ravon 4'нинг янгиланган версияси
Фото: Колеса
Ravon 4'нинг янгиланган версияси
Фото: Колеса