00:19 / 11.02.2018
14339

“Лейкоз билан оғриган болалар учун” акцияси старт олди

KUN.UZ таҳририятининг ижтимоий лойиҳаларидан бири “Лейкоз билан оғриган болалар учун” шиори остида амалга оширилмоқда. Ушбу ижтимоий акция мухлисларимиз орасида оммалашиб, улар мазкур тадбирда ҳам моддий, ҳам маънавий фаол иштирок этишмоқда. Шу кунга қадар таҳририятимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Гематология ва қон қуйиш илмий маркази клиникаси билан ҳамкорликда кўплаб болажонларнинг шифо топишида кўмаклашди. Ушбу лойиҳа айни кунларда ҳам давом этмоқда. 

Куни кеча KUN.UZ таҳририяти Driver’s Village МЧЖ билан ҳамкорликда бемор болаларга моддий ёрдам кўрсатилди, уларга керакли дори-дармонлар берилди. Уларнинг ота-оналарига маънан кўмак кўрсатилди. 

Шифохонада бемор болаларнинг ота-оналари бу хайриядан жуда хурсанд бўлишди, дуолар қилишди, кўзларида ёш билан ўз тилакларини билдиришди. 

- Бизга шунчалик ёрдам бераётган инсонларга каттадан катта раҳмат. Ишларига ривож берсин, биздан қайтмаса Худодан қайтсин. Қандай яхши ниятлари бўлса, етишишсин. Ҳеч кимнинг боласи касал бўлмасин, - дейди оналардан бири.

- Ҳомийларга катта раҳмат айтамиз, - дейди кўзида ёш билан яна бир она. – Жуда ҳам хурсандмиз. Ҳақиқатан ҳам моддий ёрдам ўта зарур эди, бу борада қийналиб қолган эдик. Сизларга ҳам, шифокорларга ҳам катта раҳмат айтамиз.

Шу ўринда KUN.UZ таҳририяти ушбу шифохонада даволанаётган 15 нафар беморга моддий ёрдам кўрсатаётган Driver’s Village МЧЖ раҳбарига алоҳида миннатдорлик билдиради. Хайрия акцияси давом этади...

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top