Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сербия ва Хорватия чегара туфайли халқаро судга мурожаат қилиши мумкин
Фото: Regis Duvignau/Reuters
Сербия ва Хорватия Дунайдаги чегара чизиғи туфайли халқаро арбитраж судига мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» Сербия президенти Александр Вучичнинг баёнотига асосан хабар бермоқда.
«Бизда бу масала бўйича турлича позиция – Хорватия ўзининг кадастр китобларидан келиб чиқмоқда, Сербия қонунлардан ва қонун исталган давлатнинг, аниқроғи собиқ Югославия федерал бирлиги кадастр китобларидан анча муҳимроқ бўлган ҳуқуқий актдир, деб ҳисоблайди», - дея маълум қилди Вучич.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатлар бу масалага ечим топиш учун халқаро арбитраж судга мурожаат қилишлари мумкин.
Вучич Хорватияда икки кунлик ташриф билан бўлиб турибди.
Мавзуга оид
07:25 / 19.01.2026
Европадаги энг узун қуруқлик чегаралари: инфографика
12:07 / 17.01.2026
Халқаро қидирувда бўлган фуқаро Загребдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
12:01 / 29.12.2025
Вучич Сербияда 2026 йилда муддатидан олдин сайлов ўтказишга ваъда берди
18:37 / 27.12.2025