Дастурнинг илк манзили Сербия Миллий музейи бўлди. Биринчи хонимлар музей экспозицияси билан танишиб, унда мамлакат тарихига оид археологик топилмалар, шунингдек, серб ва жаҳон санъати асарларини кўздан кечирдилар. Шу билан бирга, олий мартабали меҳмонлар «Этно-мрежа» анъанавий ҳунармандчилик кўргазмаси билан ҳам танишдилар.

photo_2026-09-08_20-08-09
Фото: Telegram / Ziroat Mirziyoyeva

Мамлакатнинг энг муҳим миллий ёдгорликларидан бири — серб кирилл ёзувининг энг қадимий намунаси ҳисобланган Мирослав Инжилига алоҳида эътибор қаратилди. XII асрга оид ушбу ноёб қўлёзма юксак бадиий қийматга эга бўлиб, унинг миниатюралари маҳорат билан безатилган. 2005 йилда Мирослав Инжили ЮНЕСКО «Жаҳон мероси» халқаро реестрига киритилган.

photo_2026-09-08_20-08-07 (2)
Фото: Telegram / Ziroat Mirziyoyeva
Шундан сўнг Биринчи хонимлар дунёдаги энг йирик православ ибодатхоналаридан бири ва Сербиянинг муҳим маънавий рамзи бўлган Авлиё Савва черковига ташриф буюрдилар.Самимий мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.
Фото: Telegram / Ziroat Mirziyoyeva
Фото: Telegram / Ziroat Mirziyoyeva