Спорт | 13:40 / 13.02.2018
22889
1 дақиқада ўқилади

Неймарнинг «Реал»га ўтиши мавзуси ҳукумат даражасига кўтарилди

Испания бош вазири Мариано Рахой фикрига кўра, «Реал» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни қўлга киритишга уринмаслиги лозим, чунки Криштиану Роналду, Карим Бензема ва Гарет Бэйл ҳали катта футболдаги сўнгги сўзини айтишмаган.

«Неймарнинг «Реал»га ўтиши фойда келтирадими ёки йўқми, билмадим. Гап шундаки, аввалроқ Роналду, Бензема ва Бэйл жамоа учун фойдали футболчилар деб тан олинганди. Ҳозир эса, уларнинг маҳоратидан шубҳа қилишмоқда. Шахсан мен уларга ишонаман. Шунчаки, келажакни кўзлаб иш қилиш керак. Мен Неймарнинг «Реал»га ўтишини истамайман», — деб Рахойнинг сўзларини келтирмоқда AS.

Мавзуга оид