Бокс бўйича халқаро турнир ғолиблари Ҳукумат томонидан мукофотланди
Бокс бўйича Ҳиндистонда бўлиб ўтган «INDIA OPEN» халқаро турнирида совриндорлар сафидан ўрин олган ўзбекистонлик боксчилар пул мукофоти билан тақдирланди.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Фармойиши имзоланган. Ҳужжатга кўра, мусобақада бош совринни қўлга киритган боксчилар 25 млн, кумуш медални қўлга киритган спортчилар 15 млн ва жамоа мураббийлари 12 млн сўм миқдорида пул мукофотларини қўлга киритишди.
Боксчилар қўлга киритган мукофотлар
Худойназар Файзов (-52 кг) — 25 000 000 сўм
Абдулҳай Шораҳматов (-56 кг)— 25 000 000 сўм
Бобо Усмон Батуров (-69 кг) — 25 000 000 сўм
Исроил Мадримов (-75 кг) — 25 000 000 сўм
Баҳодир Жалолов (+91) — 25 000 000 сўм
Иқболжон Холдоров (-64 кг) — 15 000 000 сўм
Санжар Турсунов (-91 кг) — 15 000 000 сўм
Мураббийлар
Тўлқин Қиличев — 12 000 000 сўм
Марат Қурбонов — 12 000 000 сўм
Мавзуга оид
18:31 / 14.11.2024
Қирғизистон президенти россиялик боксчига 150 минг долларлик Rolls-Roys совға қилди
22:40 / 28.08.2024
Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга муддатидан олдин подполковник унвонлари берилди
21:18 / 19.08.2024
«Ўзбекча нокаут»: Қозоғистоннинг Олимпиададаги натижаси танқид қилиниб, Ўзбекистон билан таққосланди
20:33 / 14.05.2024