Ўзбекистон | 00:20 / 15.02.2018
26242
2 дақиқада ўқилади

ИИБ раҳбарлари ҳуқуқлари Президент қарори билан белгилаб берилди

Тошкент шаҳридаги шаҳар ички ишлар бўлимлари ички ишлар бўлимлари сифатида қайта ташкил этилади ва улар зиммасига секторлар ҳудудларида жамоат тартиби сақланиши, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни амалга ошириш учун жавобгарлик юклатилади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” қарорида шу ҳақида таъкидланган.

Янги қарорга мувофиқ, Ички ишлар бўлимлари раҳбарларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

•    бириктирилган ҳудуд доирасида ички ишлар бўлими зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш бўйича мустақил қарорлар қабул қилиш;
•    қўл остидагилар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, бириктирилган патруль-пост хизмати нарядларининг кундалик дислокациясини белгилаш;
•    бириктирилган ҳудуддаги тезкор ва криминоген вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келганда ички ишлар бўлими куч ва воситаларини жойлаштиришни амалга ошириш.

Мавзуга оид