Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган Қишки олимпиада ўйинлари бугун давом эттирилади.
Бугунги баҳсларда жами 9та медаллар жамланмаси ўйналиши кўзда тутилган бўлиб, айни вақтга қадар учта турда ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди. Фигурали учишнинг жамоавий баҳсларида Германия терма жамоасига тенг келадиган рақиб топилмаган бўлса, тоғ чанғисида норвегиялик, гигант слаломда эса америкалик спортчи терма жамоаси ҳисобига навбатдаги олтин медалларни тақдим этди.
Бугун эса кеча ўтказилмай қолган турлар ҳам давом эттирилади. Жумладан аёллар ва эркаклар ўртасида Биатлонда индивидуал пойга мусобақаси ғолиблари аниқланади. Чанғи пойгасида эса аёллар эркин усулда ғалаба учун кураш олиб боришади.
Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея
15 февраль куни ўйналадиган барча медаллар жамғармаси
Фигурали учиш
Жуфтлик баҳслари
1. Алёна Савченко – Бруно Массо (Германия)
2. Вэнгжин Суй – Цун Хан (Хитой)
3. Меган Дюамель – Эрик Редфорд (Канада)
Тоғ чанғиси
Тезкор тушиш
Эркаклар
1. Аксель Лунд Свиндал (Норвегия)
2. Кьетиль Янсруд (Норвегия)
3. Беат Фойц (Швейцария)
Гигант слалом
Аёллар
1. Микаэла Шиффрин (АҚШ)
2. Рагнҳилд Мувинкел (Норвегия)
3. Федерика Бринйоне (Италия)
Сноуборд
Эркаклар
Сноуборд-кросс
Бошланган вақти – 7:00
Чанғи пойгалари
Аёллар
10 км, эркин усул
Бошланиш вақти – 11:30












