Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари ташкил этилади
Тошкент шаҳридаги туман ички ишлар бошқармалари (бўлими) негизида туманларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда – секторлар) ҳудудлари доирасида куч ва воситаларни мақсадли тақсимлаган ҳолда ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда – мувофиқлаштириш бошқармалари) ташкил этилади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” қарори шундан далолат бермоқда.
Қарорда мувофиқлаштириш бошқармаларининг асосий вазифалари белгилаб берилган:
• ички ишлар органлари бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилиш, режалаштириш ва ташкил этиш, секторларга бўлиш тамойили асосида туман ҳудуди доирасида реал вужудга келган тезкор ва криминоген вазиятни ҳисобга олган ҳолда мавжуд куч ва воситаларни тақсимлаш;
• халқ билан манзилли мулоқотни, фуқароларнинг энг муҳим муаммоларини ҳал этишда ҳар томонлама кўмаклашишни, секторларга бириктирилган давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан узвий ҳамкорликни ташкил этиш;
• жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши, жамоат тартиби самарали сақланиши, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва олди олиниши, содир этилаётган жиноятларга тезкор чоралар кўрилишини таъминлаш.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026