«Атлетико»да йирик ғалаба, «Наполи» ва «Зенит» ютқазди. Куннинг барча ўйинлари натижалари
|15:07 / 16.02.201812 0945 мин
Европа Лигаси 1/16 финали биринчи учрашувлари доирасида Даниянинг «Копенҳаген» клуби Мадриднинг «Атлетико» клубини қабул қилиб, йирик ҳисобда ютқазди 1:4.
Ўйинда ҳисобни 15-дақиқада Фишер очган бўлсада, кейин Сауль, Гамейро, Гризманн ва Витоло бирин-кетин мезбонлар дарвозасини ишғол қилишди.
Ўйиннинг 52-дақиқасида Адам Уна мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, аммо 61-дақиқада Тимо Вернер ҳисобни тенглаштирди. Кўп ўтмай Брума «РБ Лейпциг»нинг иккинчи голини урди. Ўйин охирида Вернер дублни расмийлаштирди.
«Зенит» Шотландиянинг «Селтик» клуби меҳмони бўлди. Глазгодаги «Селтик Парк» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндаги ягона гол иккинчи бўлимда урилди. 78-дақиқада Мусса Дембеле чап қанотдан ҳужум қилиб, Шарли Мусондуни тўп билан таъминлади, у эса жарима майдончасидаги Каллум Макгрегорни топди ва Андрей Лунёв дарвозаси ишғол этилди.
«Лион» эса «Вильярреал»ни қабул қилди. «Стад де Люмьер» стадионида кечган учрашув 3:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.
Майдон эгалари сафида Тангай Н`Домбеле Альваро, Набиль Фекир ва Мемфис Депай ўз номларини таблога ёздиришди. «Вильярреал»нинг ягона голини Пабло Форналес россиялик ярим ҳимоячи Денис Черишевнинг пасидан кейин урди.