Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА қишки трансферлар ойнасини бекор қилмоқчи
ФИФА президенти Жанни Инфантино трансфер бозори ва футбол молиясидаги инқилобий ўзгаришларни кўзда тутувчи дастурни таклиф қилишини режалаштирмоқда.
Мулозимнинг дастури 11та банддан иборат бўлиб, ФИФА Ижро қўмитаси томонидан 28 февраль куни кўриб чиқилади, деб хабар беради Football Italia.
Инфантино дастурида қишки трансфер бозорини бекор қилиш ва ёзги трансфер бозорини мамлакат чемпионатлари бошланишидан олдин якунлаш каби таклифлар бор.
Аввалроқ, АПЛ ва А Серия раҳбарияти трансфер бозорини чемпионат ўйинлари бошлангунга қадар ёпилиши ҳақидаги қарорни қабул қилишганди.
Бундан ташқари, клубдаги мавжуд футболчилар сони ва ижарага бериб юборилган футболчилар сонига чеклов жорий қилиш ҳам режалаштирилмоқда.
Шунингдек, футболчилар маошининг юқори чегаралари ҳам жорий қилиниши ва агентлар оладиган мукофотларнинг миқдори чекланиши мумкин.
Мавзуга оид
16:34 / 12.06.2026
«Дунёни биз бошқармаймиз» – Инфантино арбитр Артан АҚШга киритилмаганига муносабат билдирди
21:30 / 10.06.2026
Америкада тарихдаги энг қиммат жаҳон чемпионати бошланмоқда — барчаси мухлислар пули ҳисобига
10:10 / 09.06.2026
Жаҳон чемпионати ҳаками АҚШга киритилмади
20:05 / 28.05.2026