13:36 / 18.02.2018
10689

“Лейкоз билан оғриган болалар учун” акцияси доирасида беморларга навбатдаги дори-дармонлар етказилди

Фото: Kun.uz

Инсон зоти борки, яхшиликка интилиб яшайди. Яхшиликдек улуғвор амаллар қилишга ҳаракат қилади. Куни кеча KUN.UZ таҳририяти “Лейкоз билан оғриган болалар учун” хайрия акциясини бошлаган ва барчани мазкур акцияда мусобақалашишга чорлаган эди. “Турон” акциядорлик тижорат банки ҳам мазкур хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Гемотология қон қуйиш илмий маркази билан ҳамкорликдаги ижтимоий лойиҳа доирасида ушбу банк ҳомийлигида бир қанча беморларга моддий ёрдам берилди. Улар энг керакли дори-дармонлар билан таъминланди. 

Бу хайирли амал шифохонада даволанаётган беморларга қанча фойда келтирди. Болаларнинг оналари кўзида ёш ила ушбу яхшиликка бош қўшган барчани чин юракдан дуо қилишди, ишларига ривож, хонадонларида тинчлик-хотиржамлик тилашди.

Ҳар гал болаларнинг кўзларига қарар экансиз қорачиқлардаги мунгли манзара юрагингизни тилкалайди. Наилож, бу – ҳаёт, тақдир сновлари... KUN.UZ таҳририяти лейкоз билан оғриган болаларнинг шифо топишлари учун барча имкониятларни ишга солади. Шу ўринда, саховатпеша инсонларни хайрия акциямизда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз. Акция давом этади...

 

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top