Жаҳон | 09:24 / 18.02.2018
8307
2 дақиқада ўқилади

Тибетда ЮНЕСКО рўйхатига киритилган объект ёниб кетди

Фото: AP

Тибет мухтор тумани пойтахти Лхасада жойлашган, ЮНЕСКО жаҳон маданий мероси объекти ҳисобланувчи Жоканг бутхонасига ўт кетди. Бу ҳақда “Сина” портали хабар бермоқда

Ёнғин 17 февраль кечаси бошланган. Айни вақтда ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқдалар. Ёнғинга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Ёнғин мураккаблиги даражаси нисбатан оғир дея баҳоланган. Таъкидланишича, бутхона томига зарар етган бўлиши мумкин.

Маълум қилинишича, воқеа жойига Тибет партия қўмитаси котиби У Инцзе йўл олган.

Қурилиши 639 йилда бошланган Жоканг бутхонаси Лхасанинг диний маркази ва Тибетдаги энг муқаддас жой ҳисобланади. Бу ерга кўплаб зиёратчилар ва сайёҳлар келади. Бутхона Далай-ламанинг собиқ қароргоҳи – Потала саройидан бир километр узоқда жойлашган. Бутхонада кўплаб қимматли ёдгорликлар, жумладан Тибет буддавийлигида энг қадрланувчи Шакьямуни буддаси ҳайкали бор.

Бутхона 2000 йилда ЮНЕСКО жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.

Мавзуга оид