- Adweek ҳафталиги иккинчи марта ўтказиляпти. Бу тадбирнинг пайдо бўлишига маркетинг сабабчи бўлган. Бугун ҳеч ким бозор иқтисодиётини рад этмаяпти. У, албатта, бўлиши керак. Чунки усиз мамлакат иқтисодиёти ўсишини тасаввур қила олмаймиз. Аммо маркетингнинг ҳам ўз ўрни бор, биз айнан шу соҳага эътиборни кўпроқ жалб этиш учун мазкур тадбирни ташкиллаштирганмиз.
Бу ҳафталикнинг яхши бир хусусияти бор – хусусий сектор, давлат сектори икки томонлама ўзаро манфаатли алоқалар шаклланади. Қувонарлиси ушбу ҳафталик ташаббуси билан чиққанимизда, кўпчилик буни қўллаб-қувватлаб чиққан, чунки ҳақиқатан ҳам бу кўпчилик тадбиркорларга зарур тадбир ҳисобланади.
Яқинда ўтказиладиган ҳафталикнинг тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. У бир нечта босқичда амалга оширилади. Хорижлик реклама маркетинг соҳаси мутахассислари ташриф буюриб, мастер класс ўтиб беришга ва ҳамкамлар ҳаъйати сифатида иштирок этишга рози бўлишган.

Диёр Мирзааҳмедовнинг маълум қилишича, ушбу ҳафталик Миллий маркетинг маркази томонидан ташкиллаштирилмоқда. Ушбу марказ Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган бўлиб, бир ярим йилдан буён фаолият юритмоқда. Марказ маркетинг ва реклама йўналишида иш олиб бораётган корхоналар ҳамкорлигида ташкил этилган.
- Миллий маркетинг марказининг асосий мақсади маркетинг соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларни жалб этиб, Ўзбекистонда ушбу соҳани ривожлантириш борасида ишлар олиб боришдир.
Ҳар бир ишнинг бошланишида, албатта, ўзига хос қийинчиликлар бўлади. Adweek ҳафталиги ҳам худди шундай бўлган. Қувонч билан айтишим мумкинки, бу йил ўтган йилларга қараганда мазкур тадбир салоҳияти икки баравар ўсган.

Ўтган йилги ҳафталикда 10 та йўналиш бўйича “Энг яхши бренд” танлови бўлган эди. Улар онлайн сифатида ўтган. Одамлар онлайн овоз бериш йўли билан энг яхши реклама лойиҳалари ва энг яхши брендларни танлаган эди. Бу усулнинг ўзига хос мураккабликлари ва камчиликлари бор, шу боис биз бу галги ҳафталик доирасида бу вариантдан воз кечдик. Бу сафар танловлар ғолибларини мутахассислардан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати аниқлаб беради.









