Афғонистон хавфсизлик кенгаши махсус баёнот билан чиқди, унда Тожикистон билан чегарадаги Бадахшон вилоятида ХХР ёрдамида ҳарбий база қурилаётгани ҳақидаги маълумот рад этилди.

«Хорижий давлатларнинг Афғонистон билан ҳарбий ҳамкорлиги ёки уларнинг ҳарбий жиҳатдан Афғонистонда бўлиши мамлакат президенти, хавфсизлик кенгаши ва афғон парламентининг тасдиқловисиз юз бериши мумкин эмас», - дейилади баёнотда.

Афғонистон хавфсизлик кенгашидан таъкидланишича, «Хитойнинг Афғонистонда ҳарбий жиҳатдан бўлиши ушбу мамлакат ҳукумати билан муҳокама этилмаган».

Эслатиб ўтамиз, январь ойида Пекин ва Кобул Хитой ҳамда Тожикистон билан чегарадош бўлган Бадахшон вилоятида Хитойнинг ҳарбий базасини қуриш ҳақида келишувга эришгани борасида хабарлар тарқатлганди.

Хитой Мудофаа вазирлиги расмий вакили У Цянь бу маълумотни рад этди «Хитой гўёки Афғонистонда ҳарбий база қураётгани ҳақидаги масала ҳақиқатдан йироқ», - дея маълум қилган у.