Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ғазо секторига авиазарба берди
Фото: Reuters
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторида фаластинликларнинг «ерости инфратузилмасига» ҳужум қилди. Бу ушбу ҳудуддан учирилган ракетага жавобан юз берди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» исроиллик ҳарбийларга таянган ҳолда.
«Исроил мудофаа армияси, авиациядан фойдаланиб, Исроилга қарата отилган ракетага жавобан Ғазо секторининг жанубий қисмидаги ерости инфратузилмасига ҳужум қилди», - дея хабар беришган Исроил армиясидан.
Ҳарбийлар авиация зарбаси берилган аниқ нишонларни очиқлашмаган.
Куни кеча Ғазо секторидан учирилган ракета эса харобазорда қулаган бўлиб, ҳеч кимга зиён етказмагани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда Исроил ҳарбий ҳаво кучлари томонидан уриб туширилган Эронга тегишли учувчисиз учар қурилмани намойиш этар экан, Теҳронни Исроилнинг сабрини синамасликка чақирганди.
Мавзуга оид
22:54 / 26.04.2026
Исроил БААда «Темир гумбаз» тизими ва ўз ҳарбийларини жойлаштирган – ОАВ
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
08:37 / 24.04.2026
Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ муддати узайтирилади
20:04 / 23.04.2026