Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018-2020 йилларда Ўзбекистон «Газпром экспорт»га 2,5 миллиард долларлик газ етказиб беради
«Газпром экспорт» Ўзбекистонда 2,5 миллиард долларлик газ сотиб олди. Давлат харидлари портали маълумотларига кўра, етказиб бериш 2020 йилгача амалга оширилади.
Neftegas маълумотларига кўра, газ газ ёки суюлтирилган ҳолда етказиб берилиши мумкин. Ўтган йил бошида «Газпром экспорт» ва «Ўзтрансгаз» ҳамда «КазТрансГаз» компанияси ўртасида етказиб бериш учун шартномалар тузилди.
Ушбу шартномаларни бажариш муддатлари 2018 йилдан 2022 йилгача белгиланган.
2,5 миллиард долларлик сумма уч шартномани ўз ичига қамраб олади: 1,8 миллиард доллар, 738 миллион доллар ва 367 миллион долларлик. Ўзбек газини сотувчиси ким экани кўрсатилмаган. Маълум бўлишича, бу РФ резидентлари эмас.
Аввалроқ, «Газпром» 2018 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистонда тахминан 20 миллиард куб метр газ сотиб олишни режалаштираётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026