Иқтисодиёт | 11:15 / 20.02.2018
7166
2 дақиқада ўқилади

ЕТТБ тўрт ой давомида Ўзбекистон билан 200 миллион долларлик битимлар имзолади

Фото: Facebook/InvestUZ

ЕТТБнинг Ўзбекистондаги фаолияти қайта тикланганидан бери умумий қиймати қарийб 200 миллион АҚШ долларига тенг битимлар имзоланди. 

Банкнинг ваколатхонаси яна узоқ йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонда иш бошлади. ЕТТБ офиси Тошкентда 2017 йил 8 ноябрь куни очилди.

Энг йирик битимлар орасида: Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ҳамкорбанк» АТБ, «Ипотека-банк» АТИБга кредит линияларини ажратиш бор. Улар кичик ва ўрта бизнесни, айниқса, қишлоқ жойларда молиялаштириш имконини беради.

ЕТТБ Ўзбекистон тадбиркорлари орасида ўз хизматларини фаол равишда тарғиб қилишда давом этмоқда.

Давлат инвестиция қўмитаси матбуот хизматига кўра, мамлакат бўйлаб кичик ва хусусий тадбиркорлик вакиллари учун семинарлар ўтказилмоқда. Бугунги кунга қадар семинарлар Фарғона, Навоий ва Тошкентда ўтказилди. 19 февраль куни Нукусда тадбиркорлар учун ҳам худди шундай семинар бўлиб ўтди.

Бундай тадбирлардан кўзланган мақсад тадбиркорларни Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик қилишнинг кенг имкониятлари ҳақида хабардор этиш. Банк мутахассислари ёрдамида тадбиркорлар ЕТТБ хизматлари ҳақида керакли маълумотларни оладилар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид