Туркия бош вазири ўринбосари Бакир Бўздоғ Сурия ҳукумат қўшинлари Афринга жўнатилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда «Интерфакс» турк телевидениесига асосан хабар бермоқда.
«Бу янгилик Суриянинг САНА агентлиги томонидан тарқатилди. Бироқ Сурия ҳукумати уни тасдиқламади. Бу хабарлар реал вазиятни акс эттирмайди», - дея айтиб ўтди у.
Унинг сўзларига кўра, Туркия хавфсизлик хизматлари ҳам ушбу хабарларни тасдиқламаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туркиялик ҳарбийлар Суриянинг Африн вилоятидаги ҳужум вақтида заҳарловчи моддаларга эга снарядлардан фойдаланишгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

















