Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиялик 17 амалдор Грецияга қочиб ўтди
Туркиялик 17 амалдор дамлама қайиқда Грецияга қочиб ўтди. Бу ҳақда Грециянинг politischios.gr сайти хабар бермоқда.
Туркиянинг ушбу барча фуқаролари Грециядан сиёсий бошпана сўраган.
Греция соҳилни қўриқлаш хизмати хабарига кўра, 17 киши Инуссес оролига етиб келган ва кейинчалик Хиосга олиб ўтилган, у ерда эса порт маъмурияти ходимларига топширилган.
«Гап туркиялик давлат хизматчилари ҳамда судья ҳақида кетмоқда. Уларнинг иддао этишича, режим таъқиби туфайли қамалишлари мумкин», - деб ёзади нашр.
Айни дамда туркиялик барча амалдорлар қочқинлар ва мигрантларни рўйхатдан ўтказиш бўйича қабул марказига олиб кетилган.
Мавзуга оид
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
20:08 / 07.07.2026