Қирғизистондаги кафеда портлаш, Ўзбекистоннинг уч фуқароси жиддий жабрланди
Қирғизистоннинг Кочкор-Ата шаҳридаги кафеда газ печи портлаб кетди, бу ҳақда Turmush нашри хабар берган. Ҳодиса соат тахминан 04:30да юз берган.
Жалолобод вилояти ИИБ матбуот хизматидан маълум қилишларича, жабрланганларнинг уч нафари Ўзбекистоннинг Наманган шаҳридан, яна бири – Токтогул туманида яшайди. Печь нима сабабдан портлаб кетганини аниқлаш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланди. Воқеа жойида Ноокен тумани ИИБ тергов гуруҳи ишламоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, новвойхонада газ сизиб чиқиши рўй берган, шундан сўнг номаълум сабабларга кўра портлаш содир бўлган.
Ўзбекистоннинг жабрланган уч фуқароси бу кафеда ишлагани айтилмоқда, улар шаҳардаги уйлардан бирида вақтинчалик истиқомат қилиб келган.
Касалхонага ётқизилган тўрт кишидан икки нафари оғир аҳволда қолмоқда, икки шахснинг ҳолати ўртача оғирликда, деб баҳоланган.
Жабрланганлар:
1. В.А., 1995 йилда туғилган. Ўзбекистон фуқароси
2. П.Р., 1994 йилда туғилган. Ўзбекистон фуқароси.
3. Т.М, 1994 йилда туғилган. Ўзбекистон фуқароси.
4. С.Ж., 1981 йилда туғилган. Қирғизистон фуқароси.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
23:26 / 06.11.2024