Жаҳон | 00:41 / 21.02.2018
9593
2 дақиқада ўқилади

Маҳмуд Аббос Британия ва АҚШ сиёсатини танқид қилди

Фото: AP

Фаластин миллий маъмурияти раиси Маҳмуд Аббос БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Буюк Британия ва АҚШнинг Фаластинга нисбатан сиёсатини танқид қилди. 

Аббос ўз халқининг оғир аҳволдалиги учун Буюк Британия ҳукуматини айблади. 

“Британия ҳукумати бу декларация натижаси бўлган Фаластин халқи учун фалокатли оқибатлар учун жавобгар”, деб айтган Аббос 1917 йилги Бальфур декларацияси ҳақида. Аббоснинг айтишича, бу ҳужжатга кўра, “эга бўлмаганлар ҳуқуқи йўқларга берганлар”.

Аббос Вашингтон хатоларини ҳам қайд қилиб ўтган. “АҚШ Фаластинни озод қилиш ташкилотини ҳамон террорчилик рўйхатига киритиши таажжублидир ва Вашингтондаги миссиямизнинг иши учун тўсиқ яратади”, деб айтган Аббос.

“Агар конгресс бизни террорчилар деб ҳисобласа, унда маъмурият биз билан қандай қилиб алоқаларга эга? Қандай қилиб ташриф буюришади? Қандай қилиб кўмак кўрсатишади? Қандай қилиб террорчиларга ёрдам берасиз?”, деб юзланган Аббос АҚШ делегациясига.

Аббоснинг маълум қилишича, Фаластинни озод қилиш ташкилоти вакиллари 2017 йилда АҚШ президенти Дональд Трамп билан 4 марта учрашишган.

Йиғилишда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли ҳамда Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер ҳам бўлган.

 

Мавзуга оид