Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия миллий кучлари Афринга кирди
Фото: AFP
Курдларнинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари расмий вакили Рейзан Ҳедунинг маълум қилишича, Сурия миллий кучлари Африн вилоятига кирган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Афринга қараб йўл олган суриялик кучлар ҳаракатини тўхтатгани ҳақида бугун маълум қилиб, ёмон йўл полициячи эканини кўрсатиб қўйди. Бу сўзлар нотўғри – кучлар аллақачон Афринда», - дея айтиб ўтди Ҳеду.
Унинг таъкидлашича, курдлар Дамашқ, Сурия армияси ва Африн маъмурияти билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия Туркия тажовузкорлигига исталган усул билан қаршилик кўрсатилиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
23:00 / 24.04.2026