Ўзбекистон | 13:45 / 23.02.2018
25532
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 200-300 млн доллар миқдорида евробондлар жойлаштиришни режалаштирмоқда

Жамшид Қўчқоров. Фото: Халқаро Пресс-клуб

Ўзбекистон 2018 йилда суверен кредит рейтингини қўлга киритган шароитда биринчи марта 200-300 миллион доллар миқдорида евробондлар жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоровга асосан хабар берди.

Рейтингни олиш учун «Йўл харитаси»ни Citigroup (АҚШ) тайёрлайди. У билан тегишли меморандум имзоланди. Евробондлар бозорига чиқиш, шунингдек, облигациялар ҳажми бўйича якуний қарорни президент қабул қилади, дея таъкидлаб ўтган бош вазир ўринбосари.

Маълумот учун, Ўзбекистон дунёда суверен рейтингга эга бўлмаган кам сонли мамлакатлар қаторига киради. Мамлакатнинг суверен рейтингга эга бўлмаслиги унинг субъектларининг -  эмитентлар, хусусан, банклар ва суғурта ташкилотларининг юқорироқ молиявий рейтингга даъво қилишини қийинлаштиради. Мамлакат томонидан бондлар чиқарилиши суверен рейтинг олишдаги дастлабки зарурий қадамлардан биридир.

Мавзуга оид