Англия футбол уюшмаси (FA) «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола устидан интизомий иш очди.
Мутахассис каталониялик сиёсатчиларни қўллаб-қувватлаш рамзи ҳисобланадиган сариқ лентани кийимига тақиб юрганликда айбланмоқда. Маълумки, FA қоидаларига кўра, ўйин пайтида сиёсий ва диний рамзларни тақиб юриш қатъий тақиқланган.
Энди Гвардиола бу айблов юзасидан 5 март кунигача тушунтириш бериши шарт.
Маълумот ўрнида, Гвардиола Каталонияда туғилиб, ўсган ва ҳудуднинг Испаниядан ажралиб чиқиши тарафдори ҳисобланади.












