Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Россиянинг бешта етакчи университети филиали очилади
Яқин келажакда Ўзбекистонда Россиянинг бешта етакчи университети филиали очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Абдулазиз Комиловнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда яқин келажакда очилиши режалаштирилган филиаллар маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди.
Унга кўра, қуйидаги университетлар филиаллари очилади:
- «Москва пўлат ва қотишмалар институти» миллий тадқиқот технологик университети;
- Н.Бауман номидаги Москва давлат техника университети;
- И.Сеченов номидаги биринчи Москва давлат тиббиёт университети;
- Москва архитектура университети;
- Россия технологик университети.
Шунингдек Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг қайд этишича, 2018 йилда Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиалини кенгайтириш режалаштирилган. Бунда магистратуранинг амалий математика ва информатика, психология мутахассисликлари бўйича фаолият кенгаяди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026