Жаҳон | 10:11 / 26.02.2018
13021
1 дақиқада ўқилади

Британиялик фазогир одамлар Марсга қачон қўна олишлари мумкинлигини айтди

Фото: Flickr / European Space Agency

Британиялик фазогир Тип Пикнинг фикрича, инсонлар Марсга 20 йилдан кейин қўна оладилар.

Унинг айтишича, бунда коинот соҳасида фаолият юритувчи хусусий компаниялар муҳим роль ўйнайдилар. Фазогирнинг таъкидлашича, SpaceX компанияси томонидан яқинда амалга оширилган Falcon Heavy ракетаси парвози коинотни забт этишдаги янги даврни бошлаб берди.

Пик Ой яқинида станция (Deep Space Gateway) яратиш лойиҳаси коинотни тадқиқ қилиш масаласида ҳал қилувчи бўлишига ишонч билдирди.

“Биз коинотни забт этишнинг янги даврига кирмоқдамиз. Фикримча, одамларнинг Марсга қўниши 2030-йиллар охирида юз беради”, деб айтган фазогир. 

Пик МКС-46/47 коинот экспедицияларида иштирок этган. У Халқаро коинот станциясида 186 кун фаолият юритган.

Мавзуга оид