Римда йилнинг бу вақти учун аномал бўлган кучли қор ёғди, деб ёзмоқда Le Repubblica.
Душанба, 26 февраль куни Италия пойтахтида мактаблар ёпиб қўйилди.
«Қарор имзоланди, у Рим ҳудудида душанба, 26 февраль куни барча даражаларда мактабларни, жумладан болалар боғчаларини ёпишни назарда тутади», - дейилади шаҳар мэри баёнотида.
Хабар қилинишича, совуқ ҳаво фронти Сибирдан келди ва Италия шимолидан жанубга қараб ҳаракатланмоқда.
Римда ҳаво ҳарорати 5 даража совуққа тушиб кетди.




















