Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш соҳасида монополиядан воз кечиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш соҳасида монополияни тўхтатиш режалаштирилмоқда. Бу 2017-2021 йилларда мамлакатни беш устувор йўналиш бўйича ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясини Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастурида назарда тутилган.
Давлат дастурининг бандларидан бири сифатида «электр энергиясини ишлаб чиқариш соҳасида монополияни тугатиш, электр таъминотида рақобат муҳитини шакллантириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини илгари суриш» кўрсатилган.
30 июнга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
«Ўзбекэнерго», Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзбекнефтегаз», «Ўзбекгидроэнерго», Миллий энергия тежамкорлик компанияси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги масъул этиб белгиланди, деб ёзмоқда Spot.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026